Қозоғистоннинг барча ҳудудларида Билим куни 1 сентябрда нишонланади
ASTANА. Кazinform - Анъанага кўра, 1 сентябрь куни мамлакатнинг барча ҳудудларида Билим кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот котиби - расмий вакили Мереке Амангелдиқизи маълум қилди.
Янги 2024-2025 ўқув йилида 345 минг нафар биринчи синф ўқувчилари илк бор мактаб партасида ўтиради. Улар учун 1 сентябрь куни «Мектебім — мейірім мекені» (“Мактабим – меҳр маскани”)мавзусида тантанали тадбир ўтказилади.
“2 сентябрь – янги ўқув йилининг биринчи кунида „Менің Отаным — Қазақстан“ (“Менинг Ватаним – Қозоғистон”) мавзусида Ягона синф дарси бошланади ва дарс жадвалига мувофиқ давом этади.
Сизларга шуни маълум қиламизки, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича 79-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимнинг амалда ишлаган ва ишламаган вақтининг ҳисобини юритиши шарт”, — деди вазирликнинг расмий вакили.
Маълумотларга кўра, дам олиш ва байрам кунлари ишлаган ходимнинг ихтиёрига кўра бошқа дам олиш куни берилади ёки ходимга кунлик (соатлик) ставканинг камида икки баравари миқдорида иш ҳақи тўланади.