Қозоғистоннинг жанубий ҳудудидаги мактаблар онлайн таълимга ўтди
TÜRKISTAN. Кazinform- Туркистон вилояти ва Чимкент шаҳридаги бир қатор мактаб ўқувчилари 2 февраль куни онлайн таълим олади.

Об-ҳавонинг кескин совиши муносабати билан Тўлеби туманидаги барча таълим муассасалари онлайн таълим форматига ўтди.
Тулкибас тумани таълим бўлимига қарашли барча даражадаги давлат таълим ташкилотларини масофавий таълимга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Кентау шаҳридаги барча мактабларнинг тайёргарлик синфлари, бошланғич ва 5, 6, 7 ва 8-синф ўқувчилари уйда таълим оладилар. Шунингдек, Кентау шаҳрига қарашли Ашчисой қишлоғида кучли қор ёғиши ва йўлнинг ёпилиши муносабати билан Ж.Жабаев номидаги 7-сон ва М.Горкий номидаги 8-сонли кичик умумтаълим мактаблари ўқувчилари масофавий ўқишга ўтказилди.
“Об-ҳаво қулай туман ва шаҳарларда ўқувчилар штат режимида таҳсил олмоқда. Ўзгаришлар бўлса, таълим муассасалари ва бўлим қўшимча маълумот беради. Эътибор беринг, об-ҳаво шароити туфайли ўзгаришлар киритилиши мумкин!" — дейилади Туркистон вилояти таълим бошқармаси матбуот хизматида.
Чимкент шаҳар таълим бошқармаси матбуот хизмати ҳам 2 февраль куни об-ҳаво шароити туфайли 0-8-синф ўқувчилари масофавий таълим олишини маълум қилди. 9-11-синф ўқувчилари анъанавий тарзда мактабга ўқишга борадилар.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев