Қозоғистоннинг юк ташувчи биринчи Airbus самолёти ноябрь ойида етказиб берилади
ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг миллий юк ташувчи авиакомпанияси ҳаво флотини Airbus A340 самолётлари билан тўлдирмоқчи. Биринчи самолёт жорий йилнинг ноябрь ойида, иккинчиси эса келаси йилнинг март ойида етказиб берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири ўринбосари Талғат Ластаев маълум қилди.
Унинг айтишича, «Эйр Карго» компанияси самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган.
“Жорий йилнинг ноябрь ойида биринчи Airbus A340 самолётининг келиши кутилмоқда. Иккинчи самолётни етказиб бериш эса келаси йилнинг март ойига режалаштирилган. Натижада самолётларнинг умумий сони 10 тага етади”, — деди транспорт вазири ўринбосари.
Кеча Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўз Мурожаатномасида хусусий «Air Cargo» компаниясига катта умид боғланганини таъкидлаган эди.
“Унинг молиявий имкониятлари кенг, жумладан, хорижнинг етакчи мутахассисларига иш ҳақи тўлашга ҳам қодир. Шунингдек, компания мустақил қарорлар қабул қилиши мумкин. Бироқ ҳанузгача на аниқ қарор, на натижа бор. Сизларга ишонч билдирдик. Энди аниқ натижаларни кутяпмиз”, — деди Президент.