Қозоғистоннинг йил давомида амалга оширган нохомашё экспорти ҳажми эълон қилинди

ASTANA. Kazinform - “ QazTrade Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази” АЖ томонидан Қозоғистоннинг 2023 йилда нохомашё экспортининг асосий товарлари маълум қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Экспорт
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

— Ноорганик кимё маҳсулотлари экспорти 4,3 миллиард долларни ташкил этди. Булар уран (79,3%), алюминий оксиди (8,3%), инерт газлар (5,8%), хром оксиди (3%), фосфор кислоталари (1%), карбидлар (0,6%), - дея маълум қилди агентлик сўровига жавобан QazTrade.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, қора металлар экспорти 4,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Булар ферроқотишмалар (56,2%), иссиқ прокат (14,1%), қопланган пўлат (9,4%), совуқ прокат (8,4%), ярим тайёр пўлат (6,5%), пўлат родлар (4%), бурчакли мослама ва профиллар (0,33%)

Мис ва мис маҳсулотлари экспорти 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Булар мис катодлар (98,9%), мис асосидаги қотишмалар (0,49%), мис симлар (0,18%), мис пруткалар ва профиллар (0,1%), бошқа мис маҳсулотлари (0,1%).

Ускуналар ва механик қурилмалар экспорти 1,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Булар ёнилғи элементлари (твэллар) (14,1%), подшипниклар (7,7%), йўл ва қурилиш техникаси (4,6%), қувур линияси арматураларидир (4,6%).

Қозоғистон 1,6 млрд долларлик минерал ёқилғиларни экспорт қилди, жумладан: нефть маҳсулотлари (66,2%), табиий газ (26,3%), нефть кокси ва битум (6,3%), кўмир смолалари (0,29%), дистиллаш маҳсулотлари (0,28%)

1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган электротехника машина ва ускуналари экспорти амалга оширилди. Булар трансформаторлар (9,6%), монитор ва проекторлар (9,2%), батареялар (7,5%), маиший техника (4,3%), симлар, кабеллар (4%), пульт ва панеллар (3,8%).

Қимматбаҳо металлар экспорти 1,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этди: кумуш (58,2%), олтин (39%), заргарлик буюмлари (2,2%), тангалар (0,49%).

Сўнгги хабарлар