Қозоғистоннинг яна бир вилоятида янги чекловлар жорий этилди
Қизилўрда вилоятида эпидемиянинг тарқалиши хавотирга солмоқда. Сўнгги бир ҳафта ичида инфекция тарқалиш кўрсаткичи 7 фоиздан ошди. Ҳудуддаги эпидемиологик вазият янада мураккаблашди. Шу муносабат билан, эпидемиянинг олдини олиш ва тарқалишининг олдини олиш учун Қизилўрда вилоятининг бош давлат санитария врачи №15 сонли қарори қабул қилди.
«Мулкчилик шаклидан қатъи назар, мавжуд бўлган барча ишлаб чиқариш ва объектлар кучайтирилган санитария-дезинфекция режими ва Қозоғистон бош давлат санитария врачининг жорий фармонлари билан тасдиқланган санитария-эпидемиология, санитария-дезинфекция қоидаларининг алгоритмларига амал қилади», - деди Қизилўрда вилояти ҳокими ўринбосари Науризбай Байқадамов.
Ушбу қарор бугун соат 00:00 да кучга кирди. Қарор асосида бир қатор чекловчи ва карантин чораларига ўзгартиришлар киритилди.
«Хусусан, энди оммавий тадбирларни, барча жамоавий йиғилишларни ўтказиш мумкин эмас. Болалар боғчаларининг навбатчи гуруҳларидан ташқари, мулк шаклидан қатъи назар, барча болалар боғчаларининг иши, масжидларда жума намозини ўқиш ва диний уйларда анъанавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Чеклов чораларини босқичма-босқич юмшатиш билан ишлашни қайта бошлаган тармоқлар ва объектлар рўйхатидан ташқари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча болалар учун ёзги таътили ва мактабдаги кундузги оромгоҳларга боришига йўл қўйилмайди. Шунингдек, квартира ва уйларни кун давомида ижарага бериш ва ижарага олиш, ёпиқ ўйин майдончалари, кинотеатрлар, тунги клублар ва фуд-кортлари, талабалар ва мактабгача тарбиячилар учун экскурсиялар тақиқланган», - деди Қизилўрда вилоятидаги товарлар ва хизматларнинг сифати ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят бош давлат санитария врачи Алия Абдиқаимова.
Қизилўрда вилоятида 507 киши симптомли коронавирус инфекциясига чалинган. Уларнинг 457 нафари даволаниб чиққан. Бундан ташқари, вилоятда симптомсиз 158 киши рўйхатга олинган.
Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати қошидаги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия йиғилишида ҳокимларга ҳудудларда карантин чораларини кучайтириш масаласини кўриб чиқиш топширилган эди.
Қарағанди вилоятида карантин чоралари кучайтирилди. 13 июньдан бошлаб минтақадаги савдо-кўнгилочар марказлар, озиқ-овқат ва озиқ-тулик бозорлар чекланган вақтга қадар ишлай бошлади.
Шунингдек, 14 июньдан бошлаб Жамбил вилоятида карантин чоралари кучайтирилган.
Муаллиф: Адилжан Умбет