Қозоғистоннинг яна бир вилоятида эпидемиологик вазият яхшиланмоқда

QARAǴANDY. Kazinform – Қарағанди вилоятида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳоллари камайди. Кундалик ўсиш суръати 1,5% ни ташкил қилади. Тез ёрдам чақирувлари сони уч баравар камайди. Ҳозирда шифохоналарда тўшак-ўринларнинг ярми бўш, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бундан ташқари, вилоят ҳокими Женис Қасимбек куз-қиш даврида КВИнинг иккинчи тўлқини бўлишига тайёргарлик кўришни буюрди. Унинг айтишича, эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши бўшашишга сабаб бўлиши мумкин эмас

«Бугунги кунга қадар Қарағанди вилоятида 8 058 та ҳолат қайд этилган. Юқтиришнинг кўпайиши 1,5% атрофида. 81 киши вафот этган. 4 926 бемор соғайиб чиқди. Сўнгги икки ҳафтадаги таҳлиллар эпидемиологик вазиятнинг яхшиланганлигини ва юқтириш ҳолатлари камайганлигини кўрсатмоқда. Ётоқ жойлар ҳам бўшаб колди. Касаллахона тўшаклари 47%, провизор стационарларида 50% бўшади», - деди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ержан Нурлибаев.

Шунингдек, у дори-дармон таъминоти яхшиланганини таъкидлади. Касалхоналарда зарур дори-дармонларнинг етарли захиралари мавжуд. Вилоят клиникаларида пневмония билан касалланган беморларни уйда даволаш учун антибиотиклар келтирилди. Дорихоналар тармоғидаги етишмовчилик муаммоси ҳам ҳал қилинди. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимини КВИнинг иккинчи тўлқини юзага келганда куз-қиш мавсумига тайёрлаш режасини ишлаб чиқди. У инфратузилмани ривожлантириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, барқарорлаштириш фондини яратиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Қўшимча 1 500 та пульсоксиметр, 500 кислород концентрати, 302 та ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратини сотиб олиш режалаштирилган. Компьютер томографлари ва рақамли рентген аппаратлари сони ҳам кўпайтирилади ва ПЗР диагностика тармоғи кенгаяди.

Тиббий ходимларнинг етишмаслиги муаммоси ҳал қилинмоқда. Бўлим бошлиғининг сўзларига кўра, жорий йилда тиббиёт олий ўқув юртларининг 360 нафар битирувчиси ишга жойлашади. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ёш мутахассислар уй-жой билан таъминланади.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова
Сўнгги хабарлар