10:25, 18 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистоннинг яқин уч кунлик об-ҳаво маълумоти
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, мамлакатда совуқнинг заифлашиши кутилади, деб хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 18-20 январь кунлари Қозоғистон бўйлаб совуқ аста-секин заифлашади, қор ёғиши кузатилади.
“Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида антициклон таъсири пасаяди, ҳаво илиқ бўлади, қор ёға бошлайди. Мамлакатнинг ғарбий, жануби ва жануби-шарқида эса ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, яхвонлик ҳосил бўлади, бўрон бўлиб, кучли шамол эсади. Кечаси ва эрталаб республика ҳудудида туман тушиши кутилмоқда”, - дейилади “Қазгидромет” тарқатган хабарда.