Қозоғистоннинг Венгрияга экспорти ҳажми 40 фоизга ошди

Матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф чоғида Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш истиқболлари, «Янги Қозоғистон»ни яратиш йўналиши ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Венгрия давлат котибининг ташқи ишлар бўйича ўринбосари Андрас Барани Р.Василенко билан биргаликда икки вазирлик ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар раундини ўтказди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, икки томонлама тадбирлар жадвали, жумладан, Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийартонинг Қозоғистонга амалий ташрифи ва олий даражадаги алоқалар муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. 2021 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 138,7 миллион долларни ташкил этиб, 2020 йилга нисбатан 19 фоизга кўпдир. 2005 йилдан бери Венгриядан Қозоғистон иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 270 млн долларни ташкил этди. Қозоғистонда Венгриянинг 30 га яқин компаниялари, жумладан «MOL», «Gedeon Richter», «Egis» ва бошқалар мавжуд.
Музокаралар якунида Р. Василенко ва 2015-2019 йилларда Венгриянинг Қозоғистондаги элчиси бўлиб ишлаган А. Барани стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.