Қозоғистоннинг ўртача ойлик иш ҳақи энг юқори бўлган вилояти маълум қилинди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи ҳақидаги маълумотни Миллий статистика бюроси эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

тенге
Фото: Kazinform

Бюро маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда бир ходимга тўғри келадиган ўртача ойлик номинал иш ҳақи 382 279 тенгени ташкил қилган.

Қайд этилишича, ўртача кўрсаткич ҳисобланган иш ҳақи фонди суммасини ходимларнинг ҳақиқий сонига ва ҳисобот давридаги ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Шундай қилиб, ушбу давр учун энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Атирау вилоятида қайд этилган - 604 052 тенге.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ходимларнинг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 2023 йилда 322 минг 845 тенгени ташкил қилган. Шу билан бирга, эркаклар учун - 361 минг 481 тенге, аёллар учун - 285 минг 744 тенге.

Сўнгги хабарлар