Қозоғистоннинг ун захираси икки ярим йилга етади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев дунёдаги геосиёсий вазият туфайли ғалла экспортини бутунлай тақиқлаш таклифига ўз муносабатини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

«Дунёдаги вазиятдан келиб чиқиб, ун экспортини бутунлай тақиқламасак, бўлмайди, деганлар ҳам бор. Баъзилар, Қозоғистон ўзида бор уннинг ҳаммасини сотиб юборган, деган хабарни тарқатишмоқда», — дея савол билан мурожаат қилинди вазирга.

«Айни пайтда Қозоғистонга учун ярим йилга етарли ун бор. Дон ҳам бор. Керак пайтида, уни унга айлантирамиз. Мен оддийгина мисол келтираман. Озиқ-овқат корпорациясининг омборида 800 минг тонна дон бор. Уни унга айлантирсак, Қозоғистонга зарур бўлган 2 ярим йиллик унни олишимиз мумкин», - деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар