Қозоғистоннинг умумий халқаро захиралари 3,5 млрд долларга ошди

ASTANA. Kazinform – Январ ойида Қозоғистоннинг умумий халқаро захиралари 3,5 млрд долларга ошиб, 94,3 млрд долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси ўринбосари Берик Шолпанқулов Ҳукуматнинг бугунги мажлисида маълум қилди.

«2023 йил январ ойи якунларига кўра, хорижий валютадаги активлар ва олтин нархининг ошиши ҳисобига олтин-валюта захиралари 1,6 млрд долларга ошиб, 36,7 млрд долларга етди», — деди Миллий банк вакили.

Спикернинг қайд этишича, жорий йилнинг январь ойида Миллий жамғарма маблағлари асосий жаҳон индексларининг ўсиши ҳисобига 3,4 фоизга ёки 1,9 млрд долларга ошиб, 57,6 млрд долларга етди.

«Йил бошидан буён Миллий жамғармадан 235 млрд тенгени республика бюджетига ўтказиш мақсадида Миллий жамғарманинг валюта активлари 228 млн долларга сотилди. Даромад 197 млрд тенгени ташкил этди, шундан 152 млн доллар хорижий валютада», — деди Б. Шолпанқулов.

Эслатиб ўтамиз, январ ойида тенгенинг долларга нисбатан курси 0,5 фоизга мустаҳкамланиб, 460,52 тенгени ташкил қилган эди. Тенганинг курси жаҳон бозори ва геосиёсий шароитга боғлиқ.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар