Қозоғистоннинг Украинада қолган 57 та юк машинасидан 51 таси мамлакатни тарк этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунга қадар қозоғистонлик дипломатлар 822 нафар Қозоғистон фуқаросига Украинани тарк этишга ёрдам берди. Улардан 726 киши Польшага, қолганлари Молдова, Руминия, Венгрия ва Словакияга жўнаб кетган, деб хабар беради Kazinform.
None
None

15 март куни Нур-Султан вақти билан соат 08:50да Қозоғистон Республикасининг 89 фуқароси бўлган 5-чи эвакуация самолёти Катовицедан (Польша) ҳавога кўтарилди. Аввалроқ Қозоғистоннинг 587 фуқароси тўртта рейс орқали Қозоғистонга етказилган эди.

Ҳозирда Катовице шаҳрида ва Украина-Польша чегарасини кесиб ўтиш учун навбатда турган ҚР фуқаролар йўқ. Харьковдаги эвакуация йиғиш пунктида 3 нафар қозоғистонлик бор. Суми шаҳрида 1 нафар Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлиб, у билан доимий алоқа ўрнатилган.

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси маълумотларига кўра, Мариуполдаги қозоқ фуқароларининг умумий сони ҳамон 18 кишини ташкил этади. Электр узилишлари ва телефон тизимлари туфайли улар билан мулоқот қилишнинг имкони йўқ.

Қозоғистон дипломатлари ёрдамида 57 та қозоғистонлик юк машинасидан 51 таси Украинадан чиқиб кетди, қолган 6 та юк машинаси ҳайдовчиларига зарур ёрдам кўрсатилмоқда.

Сўнгги хабарлар