21:37, 19 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг учта вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 20 апрел куни Қозоғистоннинг учта вилоятида момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform Қазгидромет матбуот хизматига таяниб.

20 апрел куни кундузи Қизилўрда вилоятининг жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоят марказида шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кундузи шимоли-ғарбий шамол эсади, кундузи вилоят жанубида тезлиги 15-20 м/сгача етади.
20-22 апрел кунлари Алмати вилоятида шамол шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, баъзан унинг тезлиги 17-22 м/сгача етиши мумкин, Алакол кўлларида 25 м/с тезликда эсади.