17:50, 30 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг учта мамлакатдаги янги элчилари тайинланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев учта мамлакатда янги элчиларни тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Хусусан, Тўлежан Турсунович Барлибаев Қозоғистон Республикасининг Словакия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. У Қозоғистон Республикасининг Хорватия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ҳамда Қозоғистон Республикасининг Босния ва Герсеговина ва Черногориядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимларидан озод этилди;
Алтай Ибрагимович Абибуллаев Қозоғистон Республикасининг Хорватия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди;
Алмат Дакибаевич Айдарбеков Қозоғистон Республикасининг Молдова Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.