Қозоғистоннинг уч вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли транспорт ҳаракати чекланди

None
ASTANA. Kazinform – Соат 20:00 даги маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг 3 та вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли республика аҳамиятига молик автомобиль йўлларининг 5 та қисмида юк ва умумий фойдаланишдаги автомобиллар ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилди, деб хабар бермоқда ҚазАвтожол.

Абай вилоятида «Алмати-Ўскемен» автомобиль йўлининг Қалбатау қишлоғидан Қасим Қайсенов қишлоғигача бўлган қисми ва «Ўскемен-Семей» автомобиль йўлининг Қозоғистон Республикаси чегарасидан Семей шаҳригача бўлган қисми ёпилган.

Ақтўбе вилоятида «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг Ақтўбе шаҳридан Қарабутақ қишлоғигача бўлган қисми ва Ғарбий Қозоғистон вилоятидан Қобда қишлоғигача бўлган қисми ёпилди.

Шарқий Қозоғистон вилоятида Герасимовка қишлоғидан Абай вилояти чегарасигача бўлган «Ўскемен-Семей» автомобил йўлининг ҳаракатланиши чекланди.

Сўнгги хабарлар
telegram