Қозоғистоннинг U17 терма жамоаси Европа чемпионатининг элит босқичига йўлланма олди

ASTANА. Кazinform — Қозоғистоннинг футбол бўйича U17 терма жамоаси 2027 йилги Европа чемпионатининг элит босқичига йўлланма олди.

футболчилар
Фото: ҚФФ

Қозоғистонликлар 14-17 ноябрь кунлари Грузияда бўлиб ўтган қитъа мусобақасининг 14-гуруҳида 4 очко тўплаб, турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.

Улар аввал Австрияни 7:0 ҳисобида мағлуб этишди, кейин Грузия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Натижада улар элит босқичига йўлланма олишди.

Қозоғистонлик футболчиларнинг ушбу босқичдаги рақиблари декабрь ойида аниқланади.

Қозоғистоннинг U17 терма жамоаси таркиби:

Дарвозабонлар: Абай Заманбек, Евгений Кравцов (иккаласи ҳам — ҚФФ академияси), Матвей Ковальчук (“Қайрат”), Байжан Асхат (“Шахтёр”);

Ҳимоячилар: Алихан Абди, Кирилл Плачинда, Георгий Гречка, Ислам Рашидов, Илдар Датхабаев (барчаси — “Қайрат”), Абилай Тоқтасин («Шахтёр»), Данияр Қаси, Михаил Туришчев (иккаласи — ҚФФ академияси), Никита Лисохмар («Тобол»), Бекнур Талғатов (“Тараз”);

Ярим ҳимоячилар: Дарин Ибадилда, Нурали Салимов, Алижан Зару, Алихан Ақилбаев, Тамерлан Сарсимбаев (барчаси — “Қайрат”), Али Садирбаев, Тимур Казанцев (иккаласи — «Шахтёр»), Давид Заречний, Артем Шалигин (иккаласи — ҚФФ академияси), Салим Хасанов («Вильярреал», Испания), Малик Саитов («Рамзан» академиясы, Россия);

Ҳужумчилар: Иброҳим Асан, Нурхад Нуримов, Роман Черноморец (барчаси — “Қайрат”), Ануар Толенди (“Астана”).

UEFAнинг янгиланган саралаш форматига кўра, биринчи босқичда ўз гуруҳларида энг яхши икки ўринни эгаллаган жамоалар иккинчи босқич А лигасига йўл олади. Улар 2027 йил баҳорида Латвияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатининг финал босқичига йўлланмалар учун кураш олиб борадилар. Гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоалар мусобақани В лигасининг иккинчи босқичида давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, FIFА футболни ривожлантириш учун 6,35 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда.