Қозоғистоннинг тўртта ҳудудида ҳаво жуда иссиқ бўлади – Қазгидромет

жара
Фото: pixabay

ASTANA. Kazinform – Атмосфера оқимларининг ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ, ёмғир ва дўл ёғиши мумкин, бўронлар содир бўлади, мамлакат шимоли, шарқи ва марказида кучли ёмғир ёғади.

Мамлакат бўйлаб шамол кучаяди, кечаси ва эрталаб шимол, марказ ва шарқда туман тушади.

Кундузи Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Манғистау вилоятлари, Ақтўбе вилояти ғарбида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Манғистау вилояти ғарбида, шарқида, Атирау вилояти марказида, шимоли-ғарбда, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Алмати вилоятининг жанубида, ғарбий қисмида, Жетису вилоятининг шимолида, шарқида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Туркистон, Қизилўрда, Жамбил, Улитау вилоятларида, Жетису вилоятининг шимоли ва шарқида, Қостанай жанубида, Қарағанди вилоятларида, Атирау вилоятининг жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг ғарбида кучли ёнғин хавфи сақланиб турибди.

Сўнгги хабарлар