Қозоғистоннинг туман аҳамиятига эга шаҳарларида «халқ иштирокидаги бюджет» кўлами кенгайтирилади

NUR-SULTAN. Кazinform – Туман аҳамиятидаги шаҳарларда «халқ иштирокидаги бюджет» кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Ержан Биржанов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Давлат молиясини бошқариш ва назорат қилишда аҳолининг иштироки учун бюджетлаштиришнинг янги амалиётларини қўллаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бу «халқ иштирокидаги бюджет» кўламини туман аҳамиятига молик шаҳар ва қишлоқларга ҳам кенгайтириш имконини беради», - деди у.

Вазир ўринбосари таъкидлаганидек, ўз навбатида, бюджет қарорларини қабул қилиш жараёнига жамоатчиликни жалб этиш жараённинг шаффофлигини таъминлайди. Фуқароларнинг маҳаллий ҳокимият органларига ишончини мустаҳкамлайди.

«Шунингдек, бу аҳолининг хабардорлиги ва молиявий саводхонлигини оширади. Бу инфратузилма объектларидан сифатли ва эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича умумий масъулиятни таъминлайди», — деди Ержан Биржанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар