Қозоғистоннинг теннис бўйича болалар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Тошкентда теннис бўйича 12 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё жамоавий чемпионати якунланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашди.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, қозоғистонлик болалар Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоаларини мағлубиятга учратиб, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Қирғизистон билан ўйинда Қозоғистон жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонди - 2:1. Ўзбекистон билан ўйинда дастлабки икки ўйиндан сўнг 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жуфтлик баҳсларида Гиорги Брегвадзе ва Роберт Каминский супер таи брейкда ғалаба қозонишди - 6:7 (5:7), 6:2, 10:2.

Яққол устунлик кўрсатган қизлар Қирғизистон терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Кейин эса мезбонларни мағлуб этди - 3:0.

Қозоғистон терма жамоасида қуйидаги теннисчилар иштирок этди:

Ўғил болалар:

1. Гиорги Брегвадзе (Атирау);

2. Роберт Каминский (Алмати);

3. Родион Трайгель (Қарағанди);

Капитан Сергей Квак.

Қизлар:

1. Линара Булешева (Алмати);

2. Медина Ўтепберген (Алмати);

3. Полина Барабанова (Қарағанди);

Капитанлар Ольга Дзюба.

Шу тариқа, саралаш баҳслари якунларига кўра, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари жорий йил охирида Нур-Султанда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram