Қозоғистоннинг тўққизта вилоятида огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар Қозоғистоннинг айрим вилоятларида бўронли об-ҳаво кузатилиши ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.
None
None

Куннинг иккинчи ярмида Ақмола вилоятининг шимоли-ғарбида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Шимоли-шарқдан, ғарбдан, жанубдан ва вилоят марказидан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Атирауда кундузи момақалдироқ бўлади, шимоли-шарқдан шамол эсади, кундузи 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида шамол жануби-шарқдан секундига 15-20 метр тезликда эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби, жануби-шарқий ва марказий қисмида момақалдироқ бўлади.

Қостанай вилоятининг ғарби ва шимолида момақалдироқ бўлади, шимоли-шарқдан шамол эсади, вилоятнинг шимолий ва шарқида тезлиги 15-20 м/сгача етади.

Куннинг иккинчи ярмида Манғистау вилояти шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол аввал жануби-шарқдан, кейинчалик шимоли-ғарбдан эсади, куннинг иккинчи ярмида вилоятнинг шимолий ва шарқида тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Шимолий Қозоғистон вилоятида шамол шимоли-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.

Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиб, ер музлаши мумкин. Жануби-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 15-20 м/сгача етади.

Сўнгги хабарлар