Қозоғистоннинг тўққиз вилоятида бўрон кутилмоқда

«Қазгидромет» РДК маълумотларига кўра, 11 феврал куни Ақмола вилояти ғарбида паст қор бўрони кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг жануби, шарқида туман тушади. Кундузи шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Ақтўбе вилояти шимолида ва марказида қор бўрони кутилмоқда. Вилоят шарқида туман тушади. Шамол жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида, ғарбий қисмида музлаши, вилоят шимолида туман тушиши кутилмоқда.
Қарағанди вилояти марказида, шимоли ва шарқида туман тушади, куннинг иккинчи ярмида вилоят ғарбида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, кундузи тезлиги 15-20 м/сгача етади.
Қостанай вилоятининг шимолий ва ғарбий қисмида қор бўрони кутилмоқда. Минтақанинг жанубида, шарқида туман тушади. Шамол жануби-шарқдан, шимол ва ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади.
11 феврал куни кундузи Қизилўрда вилоятининг аксарият қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Шимолда, вилоят марказида туман тушади, кундузи яхмалак кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда эсади.
11 февралга ўтар кечаси Манғистау вилоятининг шимолида, жануби-шарқида яхмалак кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг жанубий, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Кундузи шамол жануби-шарқдан, жанубдан 15-20 м/с тезликда эсади.
Шимолий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида, ғарбий қисмида қор бўрони бўлиши кутилмоқда.