18:20, 14 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг сув полоси бўйича аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Кazinform – Қозоғистоннинг сув полоси бўйича терма жамоаси Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Кazinform Оlympic.kzга таяниб.
«Бронза» учун баҳсда Қозоғистон терма жамоаси Таиланд билан куч синашди.
Учрашув 14:5 ҳисобида ҚР терма жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Сув полоси бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари бронза медали учун кураш олиб бориши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Фото: swimmingworldmagazine.cоm