Қозоғистоннинг сув хўжалиги мутахассислари Хитой ва Францияда ўз малакаларини оширади

ASTANA. Kazinform – ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Хитой ва Франция билан Қозоғистоннинг сув хўжалиги мутахассисларини тайёрлаш курслари бўйича келишувга эришди.

Қытай және Франциямен қазақстандық су мамандарын біліктілік арттыру курстарынан өткізу туралы келісім
Фото: Су ресурстары және ирригация министрлігі

ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги 2025 йилда Қозоғистоннинг сув хўжалиги мутахассислари учун Хитой ва Францияда малака ошириш курсларини ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазир Нуржан Нуржигитов Қарағанди вилояти аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

Қытай және Франциямен қазақстандық су мамандарын біліктілік арттыру курстарынан өткізу туралы келісім
Фото: ҚР Су ресурстары және ирригация министрлігі

“Малакали мутахассислар етишмаслиги кун тартибидаги масала, шу боис кадрлар тайёрлаш ишимизнинг муҳим йўналишларидан биридир. Жорий йилда “Қазсушар” муассасасининг 450 нафар мутахассиси малака ошириш курсларида таҳсил олмоқда. Таразда Миллий сув хўжалиги ва ирригация университети очилди. “Болашақ” дастурига сув мутахассисликлари киритилди. Шунингдек, жорий йилда 523 нафар битирувчи сув хўжалиги йўналиши бўйича грантга эга бўлди. Бу ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпдир”, — деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар