Қозоғистоннинг сув хўжалигида 1700 дан ортиқ аёллар меҳнат қилади

ASTANA. Кazinform — Қозоғистоннинг сув хўжалиги соҳасида 1 минг 700 нафардан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилади. Хусусан, “Қазсушар” давлат корхонасида 1 минг 579 нафар аёллар меҳнат қилмоқда.

Сув хўжалиги
Фото: kazvodhoz-krg.kz

Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги тизимида 75 нафар хотин-қиз ишлайди. Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги ва ҳавза инспекциялар қўмитасида 99 нафар хотин-қиз меҳнат қилади.

Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган аёлларни байрам билан табриклади.

“Қозоғистон сув хўжалигида меҳнат қилаётган азиз аёлларимизни Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, яқинларингиз ва дўстларингизнинг қувончли табассумларини, шунингдек, улкан муваффақиятлар ва янги чўққиларни забт этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизда куч-ғайрат тилайман. Мамлакатимиз сув ресурсларини асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш борасидаги ҳамкорликдаги фаолиятимизни сизларнинг машаққатли меҳнатингизсиз тасаввур этиб бўлмайди. Гулдек очилиб, кунларингиз шодликларга бой бўлсин”, — деди Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар