Қозоғистоннинг SpaceLab стартапи АҚШдаги энг яхши 15 космик стартап қаторига кирди

Қозоғистоннинг SpaceLab стартапи АҚШдаги энг яхши 15 космик стартап қаторига кирди
Фото: А.Бекембаев архивидан

ASTANA. Kazinform - Astana Hub аъзоси бўлган, космик технологиялар ва табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бошқариш бўйича ечимлар ишлаб чиқишга ихтисослашган Қозоғистоннинг SpaceLab стартапи Тинч океанининг энг йирик штати бўлган Калифорнияда энг яхши ва истиқболлиларидан бири деб топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бундан ташқари, SpaceLab глобал F6s ҳамжамиятига кўра, Кремний водийси пойтахти Пало-Альто шаҳридаги энг яхши бешта стартап қаторига кирди. ТОП-5ликка Қозоғистон стартапидан ташқари Ҳиндистон ва АҚШнинг космик компаниялари – Pixxel Space Technologies Inc., Geosite, Array Labs и WindBorne Systems кирди, деб хабар беради Astana Hub.

SpaceLab ҳаммуассиси ва маҳсулот ва бизнесни ривожлантириш бўйича директори Даурен Аубакировнинг сўзларига кўра, 2,5 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган стартап ва таъсисчиларга эга дунёнинг етакчи тармоғи – F6Sнинг бундай танлови компания учун кутилмаган бўлди.

— Айни пайтда биз Қозоғистонда космик фаолият соҳасидаги кам сонли стартап ва ёш компанияларданмиз. Рақобатбардош ва қиммат саноатда халқаро профессионал ҳамжамиятдан бундай баҳо олиш биз учун муҳим мотивацион омилдир. Бу бизга кейинги ривожланиш учун қўшимча туртки беради, — деди у.

Маълум бўлишича, F6S стартаплар учун дунёдаги энг йирик платформа бўлиб, молиялаштириш, акселерация дастурлари, бўш иш ўринлари, грантлар ва бошқа кўплаб имкониятлардан фойдаланиш имконини беради. Платформада дунё бўйлаб мингдан ортиқ тезлаштириш дастурлари ва маблағлари мавжуд. Платформадан фойдаланган 11 мингдан ортиқ стартаплар биргаликда 3 миллиард долларлик инвестицияларни жалб қилдилар.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар