Қозоғистоннинг Сингапурга маҳсулот экспорти 782,5 млн долларни ташкил этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ақан Рахметуллин Сингапурнинг Қозоғистондаги Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли Бахарудин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.
None
None

Томонлар икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

«Биз савдо ва инвестициялар ҳажмининг ижобий ўсиш динамикаси тикланганини мамнуният билан қайд этдик. 2022 йилнинг январ-май ойларида Сингапурдан товар импорти 14,28 млн долларни (+20,5%), Қозоғистондан экспорт эса 782,5 млн долларни (+233,8 фоиз) ташкил этди. Қозоғистонда Сингапур капитали иштирокидаги 100 дан ортиқ юридик шахс, филиал ва ваколатхоналар рўйхатга олинган»

, — дейилади хабарда.


Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қозоғистон томонининг Сингапур билан қурилиш, транспорт-логистика, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, молия ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдирди, Сингапур компанияларини Астана халқаро молия маркази билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйишга таклиф қилди.

Томонлар олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни, парламентлараро ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга, шунингдек, савдо ва сармоявий соҳадаги ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.



Сўнгги хабарлар