20:54, 30 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистоннинг шорт-трек терма жамоаси жаҳон чемпионатида “бронза”ни қўлга киритди
Қозоғистоннинг шорт-трек эркаклар терма жамоаси Канаданинг Монреаль шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон спортчилари 5000 метрга эстафетада кучли учликдан жой олди.
Хитойлик спортчилар ғолиб бўлишса, канадаликлар иккинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа Қозоғистоннинг шорт-трек терма жамоаси янги мавсумни бронза медали билан бошлади.