20:13, 18 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистоннинг шимолида совуқ, жанубида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Ҳафта охиригача кенг қамровли антициклон Қозоғистоннинг катта қисмини қамраб олишда давом этади, дея хабар беради Кazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 19–21 сентябрь кунлари республикада ҳаво асосан ёмғингарчиликсиз бўлади, фақат мамлакатнинг жанубий ярми циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера фронтал қисмлари таъсирида бўлиб, момақалдироқ билан бирга ёмғир ёғиши мумкин. Кучли шамол кутилмоқда. 19—20 сентябрь кунлари кечаси республиканинг шимоли-ғарби, шимоли ва шарқида туман тушиши, эрталаб 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.