Қозоғистоннинг шимолида 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - Яқин уч кун ичида кенг қамровли антициклон Қозоғистоннинг катта қисмини ҳам қамраб олади, шу сабабли ёғингарчиликсиз об-ҳаво давом этади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Қазгидрометга таяниб хабар беради.
“Қазгидромет” РДК маълумотларига кўра, мамлакатнинг фақат жанубий ярми циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади, бу эса ёмғир ва момақалдироқни келтириб чиқаради.
Республика бўйлаб ҳам кучли шамол бўлиши кутилмоқда.
17–19 сентябрь кунлари кечаси ва эрталаб республиканинг шимолида, шимоли-ғарбида ва шарқида туман тушиши, 2-5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Кундузи ҳаво ҳарорати республика ғарбида +20+28°С гача, шимоли-ғарбида +12+23°С гача, шарқда +5+20°С гача, жанубда +20+30°С гача, мамлакат шимолида ва марказида + 10+20°С гача, жануби-шарқида +17+28°С гача илиқ бўлиши кутилмоқда.