Қозоғистоннинг «Сергек» тизими Ўзбекистон йўлларида тартиб ўрнатади

ASTANA. Kazinform - Ўзбекистон Республикасининг Наманган шаҳрида жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг «Сергек» интеллектуал тизими жорий этилди. Бу мамлакатда аҳоли сони бўйича Тошкентдан кейинги иккинчи шаҳардир, деб хабар беради Kazinform.
None

KazakhExport АҚ матбуот хизматининг маълум қилишича, «Сергек» тизими қозоғистонлик дастурчилар, software ва hardware мутахассисларини бирлаштирган Sergek Group компаниялар гуруҳи маҳсулоти ҳисобланади.

Намангандаги «Сергек» акциядорлик жамияти томонидан олиб борилаётган ишлар йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш, ҳайдовчилик маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.

Интеллектуал тизим Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ сертификатланган.

Шаҳар ва вилоят туманларининг 13 та участкасида 25 та аппарат-дастурий комплекс томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари қайд этилмоқда.

Тизим Қозоғистон шаҳарларида бўлгани каби Наманганда ҳам тезликдан ошиб кетиш, светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, йўл белгиларини бузиш ҳолатларини қайд этади.

Бизнес-лойиҳа Қозоғистон Республикаси Индустрия ва интеграция вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш ва аэрокосмик саноат вазирлиги кўмагида ишга туширилди.

Ҳозирда Сергек жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими Қозоғистоннинг 8 та шаҳрида: Астана, Ўскемен, Алмати, Атирау, Чимкент, Семей, Тараз ва Туркистон кўчаларида ўрнатилган.

Бундан ташқари, Sergek Group маҳсулот экспортини илгари суриш мақсадида экспорт стратегиясини ишлаб чиқмоқда.

Яқин келажакдаги мақсад - Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ ва Африка минтақаси бозорлари.

Сўнгги хабарлар