Қозоғистоннинг сайёҳлик йўналишларига қўшимча 15 та поезд хизмат кўрсатади
ASTANA. Kazinform – Талабнинг ортиши сабабли, мамлакатдаги сайёҳлик йўналишларига қўшимча 15 та поезд қатнай бошлайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.
Улардан 10 таси Алакўл қирғоғига боради.
Қўшимча поездлар Астана - Достиқ, Алмати - Достиқ, Семей - Достиқ, Ўскемен - Достиқ, Қарағанди - Балқаш, Алмати - Семей, Актўбе - Астана ва Нурли жол - Чимкент йўналишларида қатнайди.
“Шу билан бирга, поездлар узунлиги оширилди. Поездлар таркиби ўртача 13 тадан 18 та вагонгача кўпаяди”, - деди транспорт вазири.
Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистондаги туристик манзилларга олиб борувчи йўллар таъмирланяпти. Бу йил Алмати - Ўскемен йўлидаги ишлар якунланди ва йўл юриш вақти 4 соатга қисқартирилди.