Қозоғистоннинг саккизта ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - 3 август куни республиканинг саккизта вилоятида кучли жазирама ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромент» РДКга таяниб.
None
None

3 август куни кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шарқида момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шимоли-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида тезлиги 15-20 м/с гача етади.

Кундузи Атирау вилояти шарқида 37 даража кучли иссиқлик сақланиб қолмоқда. Ҳудуднинг шимолида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Атирауда кун давомида 35 даража кучли иссиқлик сақланиб турибди.

3 август куни кечаси Улитау вилоятининг жанубида, кундузи аксарият қисмида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Жезқазғанда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Қарағанди вилояти шарқида ва марказида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси жанубий ҳудудларда, кундузи вилоятнинг аксарият қисмида момақалдироқ бўлади. Шимоли-шарқдан шамол эсади, кундузи вилоят шимолида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи Қарағандида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

3 август куни эрталаб ва кундузи Қизилўрда вилояти шимолида, марказида момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-ғарбдан, кундузи вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳудуднинг катта қисми фавқулодда ёнғин хавфи бўлиб қолмоқда. Қизилўрдада эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Эрталаб ва кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарб, шимол, шимоли-шарқида момақалдироқ бўлдади, дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-шарқдан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ўскеменда 3 август куни кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-шарқдан, кундузи момақалдироқ пайтида 15 м/с тезликда эсади.

Эрталаб ва кундузи Абай вилоятининг шимоли-ғарб, шимол, шимоли-шарқида момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-шарқдан 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳудуднинг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Семейда 3 август куни эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-шарқдан эсади, кундузи момақалдироқ пайтида 15-18 м/с тезликда эсади.

3 август куни Ақтўбе вилоятининг ғарб, шимол ва жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи вилоят шимолида дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқ, шарқдан, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи Ақтўбеда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-шарқ, шарқдан, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар