Қозоғистоннинг саккизта ҳудудида кучли жазирама ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 22 июн куни мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида чанг бўрони ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform «Казидромет» РДКга таяниб.

22—23 июн кунлари Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолида ва шарқида момақалдироқ, дўл, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбий, ғарбий йўналишлардан 15-20 м/с тезликда эсади, 22 июнда кундузи вилоятнинг аксарият қисмида 23-28 м/с тезликда эсади, 23 июнда вилоят шарқида 25 м/с гача кучайиши мумкин. Петропавлда 22 июн куни, 23 июнга ўтар кечаси момақалдироқ, дўл, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади, 22 июн куни кундузи 23-28 м/с тезликда эсади.

22 июн куни кундузи Қарағанди вилоятининг шимолида, шарқида жануби-ғарбида шамол эсади, шимоли-ғарбга ўтиб, 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоят жанубида 38 даражагача кучли иссиқлик сақланиб қолмоқда. Қарағандида 22 июн куни тушдан кейин жануби-ғарбдан шамол эсади, шимоли-ғарбга ўтиб, 18 м/с тезликда эсади. 22 июн куни кундузи Жезқазғанда 36-38 даража иссиқ ҳарорат сақланиб қолади.

22 июн куни Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида момақалдироқ, дўл, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан эсади, кундузи вилоят шимоли-шарқида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоятнинг жануби-ғарбий қисмида 37 даражагача кучли иссиқлик бўлиши кутилмоқда. 22 июн куни Оралда момақалдироқ, дўл, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан шамол эсади, кундузи 18 м/с тезликда эсади.

Қизилўрда вилоятида кундузи 40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисми фавқулодда ёнғин хавфи остида қолмоқда. Қизилўрдада 22 июн куни фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Кундузи Алмати вилоятининг шимоли ва шарқида 36 даража кучли иссиқ бўлиши кутилмоқда. Шамол жануби-ғарб, кундузи вилоятнинг жануби-шарқида ва тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади, 25 м/сгача кучаяди. 22 июн куни кундузи Талдиқорғанда 36 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

22 июн куни кундузи Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

22 июн куни Манғистау вилояти шимоли, жануби ва марказида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол жануби-шарқдан, шимолдан, жанубдан, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида 40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

22 июн куни кундузи Ақтўбе вилояти шимоли, шарыи ва марказида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан жануби-ғарбга ўтади, кундузи вилоят шимолида 18 м/с тезликда эсади. Ақтўбеда 22 июн куни кечаси ва эрталаб момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram