Қозоғистоннинг саккиз вилоятида 34 та сув лойиҳаси амалга оширилмоқда
Жорий йилда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Ақмола, Алмати, Атирау, Улитау, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида 34 та лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Мазкур тадбирлар доирасида 158 та аҳоли пунктида сув таъминоти ва сув тармоқларини янгилаш ишлари амалга оширилади. Бунинг натижасида 450 мингдан ортиқ аҳоли сифатли ичимлик суви билан таъминланади. Тугатиш муддатлари 2024-2025 йилларга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ақмола, Ақтўбе, Қизилўрда, Улитау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида гуруҳли сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш доирасида 7 та объект фойдаланишга топширилди. Улитау вилоятидаги объектлардан бири синов режимида сифатли ичимлик суви ишлаб чиқаришни бошлади.
– Ушбу ишлар натижасида 800 километрдан ортиқ сув тармоқлари барпо этилди. Жами 203 минг киши истиқомат қилувчи 51 та қишлоқ аҳоли пункти ҳамда Сатпаев, Макинск ва Жезқазған шаҳарларида сув таминоти сифати яхшиланди. Жами 6 минг аҳолига эга бешта қишлоқ аҳоли пункти сифатли ичимлик суви билан таъминланди”, - деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.