Қозоғистоннинг QazVac (QazCovid-in) вакцинасининг биринчи партияси жўнатилди
«Қозоғистонда вакцинани ишлаб чиқиш мамлакатимизга коронавирус инфекциясига қарши ўз вакциналарини ишлаб чиққан дунёнинг бешта давлатидан бирига айланишига имкон берди. Бу нафақат жамоат саломатлиги масаласи, балки мамлакат илм-фани салоҳияти ва биофармацевтикада замонавий технологияларнинг амалда қўлланилиши, давлатнинг обрўси эканлигидан далолат беради», - деди Ерали Тўғжанов.
Ўтган йилнинг октябрь ойида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий вакцинани яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берган эди.
Бош вазир ўринбосари Давлат раҳбарининг Қозоғистон вакцинасини чиқариш бўйича барча кўрсатмалари Ҳукуматнинг махсус назорати остида эканлигини ва вакцинанинг биринчи партиясининг бугунги чиқарилиши ҳақиқат эканлигини таъкидлади.
«QazVac» вакцинасининг дастлабки 50 минг дозаси «СК-Фармация»нинг марказларига тарқатилади ва кейинчалик мамлакатнинг барча ҳудудларидаги соғлиқни сақлаш бўлимлари омборларига етказиб берилади. Аҳолини «QazVac» вакцинаси билан эмлаш жорий йилнинг 26 апрелидан бошланади. Май ойида яна 50 минг доза вакцинани чиқариш режалаштирилган. Келажакда вакцина ишлаб чиқариш босқичма-босқич оширилиб, ойига 500-600 минг дозага етказилади.
Маҳаллий вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти реестрига киритилган. Унинг тўлиқ хавфсизлиги исботланган, вакцина коронавирус инфекциясига қарши барқарор иммунитет ҳосил қилади. Инактив вакцинанинг афзаллиги шундаки, вакцина билан боғлиқ касалликларни келтириб чиқармайди. Бундан ташқари, «QazVac» вакцинасини етказиб бериш усуллари мураккаб совутиш ускуналарини талаб қилмайди, улар музлатгичда плюс 2-8 даража ҳароратда ташилади.