14:19, 13 Декабрь 2022 | GMT +5
Қозоғистоннинг пара-хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси пара-хоккей (следж-хоккей) бўйича C пули бўйича жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Kazinform «Қозоғистон халқи» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Турнирда Қозоғистон, Таиланд, Австрия, Буюк Британия ва Франция терма жамоалари иштирок этди.
Қозоғистонлик пара-спортчилар учун бу юқори халқаро даражадаги биринчи мусобақадир. Дебют турнирда спортчилар тўртта учрашувда (7:0, 10:0 ва 9:2) уч марта ғалаба қозониб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.
Фақат Буюк Британияга мағлуб бўлди (0:6).
Паралимпия ўйинлари чемпионати ташкилотчилари Қозоғистон терма жамоасининг ўйинига танти бўлишди ва 2-ўринни эгаллашига қарамай, уларга 2023 йилда навбатдаги чемпионатда «В» гуруҳида қатнашиш учун йўлланма берди.
Фото: qazaqstanhalqyna.kz