Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида сайлов участкаси ташкил этилди

BAKU. Kazinform - Қозоғистоннинг Бокудаги элчихонасида атом электр станцияси (АЭС) қуриш бўйича республика референдуми арафасида сайлов участкаси ташкил этилди, дея хабар беради Кazinform агентлигининг мухбири.

Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчихонасида сайлов участкаси ташкил этилди
Фото: Серикбол Қошмағанбетов/ Kazinform

Қозоғистоннинг Озарбайжондаги фуқаролари референдум куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 дан 20:00 гача Қозоғистон Республикасининг Бокудаги элчихонасидаги 394-сайлов участкасига бориб, ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин.

Элчихона маълумотларига кўра, бугунги кунда ушбу участка сайловчилари рўйхатига Озарбайжонда доимий яшовчи ёки вақтинча бўлган Қозоғистон Республикасининг 180 га яқин фуқароси киритилган.

Референдум куни овоз бериш учун амалдаги паспорт ёки Қозоғистон Республикаси фуқаросининг шахсий гувоҳномаси бўлиши керак.

Қўшимча саволларингиз бўлса +994 51 255 78 64 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар билан Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг www.election.gov.kz сайти орқали танишиш мумкин.

394-сонли сайлов участкасининг манзили: Боку ш. Н. Рафиева кўчаси, 14.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 сентябрдаги 636-сонли фармонига мувофиқ, 6 октябрь куни Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича республика референдуми ўтказилади.

Сўнгги хабарлар