Қозоғистоннинг олтита ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

Кечаси Абай вилояти шимол, шарқ ва марказида паст қор бўрони кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбий, ғарбий йўналишда эсади. Ҳаво ҳароратининг 20-25 даражагача кескин пасайиши, вилоят шимолида 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ақтўбе вилояти марказида шарқдан, жануби-шарқдан 16 м/с тезликда шамол эсади.
Кечаси аксарият ҳудудларда, кундузи Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимол, шарқ, жанубида паст қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан, кундузи ғарбдан эсади, кундузи вилоят жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади. Ҳаво ҳароратининг 20-25 даражагача кескин пасайиши, вилоят шимолида 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Манғистау вилояти ғарбида ва марказида яхвонлик кутилмоқда. Ақтау шаҳрида кечаси яхвонлик кутилмоқда.
Туркистон вилоятининг жанубий, ғарбий, тоғли ва тоғолди ҳудудларида туман тушиши мумкин. Тоғли довонларда жануби-шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Туркистон шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.
Чимкент шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.