Қозоғистоннинг олти ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакатнинг олти ҳудудида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

7 май куни кундузи Шимолий Қозоғистон вилоятининг аксарият ҳудудларида жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг кучи 15-20 м/с, вилоят ғарбида эса 23 м/с гача кучайиши мумкин. Петропавл шаҳрида кундузи жануби-ғарбдан эсаётган шамолнинг кучи 15-20 м/с ни ташкил қилади.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг Ўскемен, Риддер ва Абай вилоятининг Семей шаҳарларида кутилаётган ноқулай метеорологик шароит туфайли иккинчи даражали огоҳлантириш эълон қилинди.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбида момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолдан, шимоли-шарқдан, кундузи вилоятнинг шимоли-ғарбида 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Орал шаҳрида кундузи момақалдироқ бўлиши мумкин.

Манғистау вилоятининг ғарби ва жанубида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ақтау шаҳрида кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

Кундузи Қостанай вилоятининг ғарби ва шимолида момақалдироқ бўлиши мумкин. Жануби-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга ўтади, кундузи вилоят ғарби ва шимолида 15-20 м/с тезликда эсади. Вилоятнинг марказий қисмида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради. Қостанай шаҳрида жануби-шарқдан эсаётган шамол жануби-ғарбга ўзгариб, кундузи 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Туркистон вилоятининг жанубида, тоғли ва тоғолди ҳудудларда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳудуднинг шимолида чанг бўрони кузатилмоқда. Жануби-шарқдан эсаётган шамолнинг тезлиги вилоятнинг жанубида, тоғли ва тоғолди ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Чимкентда чақмоқ чақиши кутилмоқда. Жануби-шарқдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар
telegram