Қозоғистоннинг нохомашё маҳсулотлари экспорти қарийб 40 фоизга ошди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон сармоя жалб этиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик мавқеини мустаҳкамлайди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда рўйхатдан ўтган хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари билан анъанавий учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбари Қозоғистон томонидан қабул қилинган янги иқтисодий йўналиш ҳақиқий эркин бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилганини таъкидлади.

«Иқтисодиётни монополиядан озод қилиш миллий устувор вазифамиздир. Биз тўғри йўлдамиз. Етакчи халқаро молия агентликлари Қозоғистоннинг иқтисодий ўсишни рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолади ва Қозоғистоннинг суверен рейтингини «барқарор» прогноз билан тасдиқлади. Биз очиқ иқтисодиёт тамойилига амал қиламиз. Биз дунёнинг 180 та давлати билан савдо алоқаларини олиб бормоқдамиз. Дунё бўйлаб иқтисодий нотинчлик кузатилаётганига қарамай, нохомашё маҳсулотлари экспорти қарийб 40 фоизга ошди. Биз сармоя жалб этиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик мавқеимизни янада мустаҳкамлаш ниятидамиз», — деди Президент.

Сўнгги хабарлар