Қозоғистоннинг нефть захиралари неча йилга етади
ASTANА. Кazinform — Агар ҳозирги ишлаб чиқариш суръати сақланиб қолса, Қозоғистондаги тасдиқланган нефть захиралари тахминан 55 йилга етади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги Каzinformнинг расмий сўровига жавобан маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, мамлакатда қазиб олиниши мумкин бўлган баланс нефть захиралари 4,26 миллиард тоннани ташкил этади. Бундан ташқари, 0,17 миллиард тонна балансдан ташқари захиралар мавжуд.
— Агар ҳозирги ишлаб чиқариш суръати сақланиб қолса, Қозоғистоннинг нефт захиралари тахминан 55 йилга етади. Ушбу ҳисоб-китоб 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра захиралар ҳажми ва йиллик ишлаб чиқариш кўрсаткичларига асосланган. Бундан ташқари, мамлакатнинг нефть захиралари янги конларни қидириш ва мавжуд захираларни қайта баҳолаш орқали тўлдирилмоқда. Сўнгги беш йил ичида геологик қидирув, қайта баҳолаш ва янги конларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш натижасида захиралар ҳажми 404,7 миллион тоннага ошди. Улардан 66,4 миллион тоннаси биринчи марта давлат реестрида рўйхатдан ўтган конларга тегишли, — дейилади вазирлик жавобида.
Бу даврда 38 та углеводород конлари биринчи марта давлат реестрига киритилди. Хусусан, 2020 йилда — 8, 2021 йилда — 10, 2022 йилда — 8, 2023 йилда — 7, 2024 йилда — 5 та кон рўйхатга олинган.
Ҳозирда Қозоғистонда 190 та нефть кони ўзлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қазиб олинадиган нефть захиралари ҳажми ҳақида ёзган эдик.