Қозоғистоннинг миграция қонунчилигини бузган туркияликлар қўлга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Транспорт полицияси Туркиянинг икки фуқаросини Қозоғистон миграция қонунчилигини бузгани учун жаримага тортди. Бу ҳақда транспорт полицияси департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон станцияси тармоқ полицияси бўлими ходимлари «Қонун ва тартиб» операцияси давомида Туркия Республикасининг 43 ва 46 ёшли икки фуқароси Қозоғистон миграция қонунчилигини бузганлигини аниқлади», - деди ҚР ИИВ Транспорт полицияси бошлиғи Ўнал Бекеев.

Қонунни бузган Туркия фуқаролари Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси билан жазоланди.

«Ҳар бир ҳуқуқбузарга 25 БҲМ миқдорида жами 153 150 тенге ҳажмида жарима солинди», — деди Ўнал Бекеев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram