Қозоғистоннинг лоукостер авиакомпанияси Новосибирскка парвозларни тиклайди

Москвада ўтказилаётган Транспорт ҳафталиги доирасида Қозоғистон Республикаси транспорт вазири Марат Қарабаев Россия Федерацияси транспорт вазири Виталий Савельев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Рейслар
Фото: Александр Павский/Kazinform

Томонлар ҳаво коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашув якунлари бўйича Qazaq Air авиакомпанияси томонидан Новосибирскга мунтазам йўловчи қатновларини қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди.

Шундай қилиб, жорий йил декабрь ойидан бошлаб авиакомпания Астана-Новосибирск йўналиши бўйича ҳафтасига 5 тагача рейс ва Ўскемен-Новосибирск йўналиши бўйича ҳафтасига 2 тагача рейсларни амалга оширишни режалаштирди.

Сўнгги хабарлар