Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

дождь
Фото: pexels.com

ASTANA. Kazinform - Атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистон Республикасининг кўп қисмида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб қолади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда “Қазгидромет” РДК матбуот котиби Алина Исмағулова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади.

“Фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий, шимоли-ғарбий ва марказида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилади. Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, ғарб ва шимолда дўл, жануби-ғарбда ва жанубда бўрон ва чанг бўрони, жануби-шарқда туман тушиши кутилмоқда”, - деди Марказий коммуникациялар хизматида матбуот котиби.

Алина Исмағулованинг қўшимча қилишича, шарқда, Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кечаси 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар