Қозоғистоннинг креатив лойиҳаларига 1,2 миллиард тенге инвестиция жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

ASTANА. Кazinform — Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида Креатив саноатларни ривожлантириш жамғармаси THE PITCH инвестиция дастурини ўтказди.

Қозоғистоннинг креатив лойиҳаларига 1,2 миллиард тенге инвестиция жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди
Фото: Маданият ва ахборот вазирлиги

Дастурда 70 та ижодий гуруҳ ва 83 та инвестор, жумладан, Туркия, Корея Республикаси ва Сингапур вакиллари иштирок этди.

Қозоғистонлик тадбиркорлар кино, анимация, мусиқа, театр, мода, дизайн, нашриёт, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларидаги лойиҳаларини тақдим этдилар. Лойиҳалар тақдимоти ва инвесторлар билан индивидуал учрашувлар натижасида умумий қиймати 2,69 миллион АҚШ доллари (тахминан 1,2 миллиард тенге) бўлган маҳаллий креатив лойиҳаларни молиялаштириш бўйича 20 та дастлабки келишув имзоланди.

Келажакда фонд томонлар ўртасида музокараларни давом эттириш, инвестиция шартномаларини тузиш, маҳаллий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва уларнинг халқаро бозорга чиқишини қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият беради.

Эслатиб ўтамиз, креатив саноат Қозоғистон иқтисодиётини қандай қутқариши ҳақида хабар берган эдик.