Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатига экспорт қилинмоқда – Президент

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон хорижлик инвесторлар иштирокида агросаноат мажмуасида 5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг 36-ялпи мажлисида маълум қилди.

Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатига экспорт қилинмоқда –  Президент
Фото: Ақорда

“Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бутун Марказий Осиё минтақасининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг стратегик устувор йўналиши ҳисобланади. Қозоғистон ҳудуди 200 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари билан дунёда олтинчи ўринда туради. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатига экспорт қилинмоқда”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари кейинги олти йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти икки баравар кўпайиб, 5 миллиард доллардан ошганини алоҳида таъкидлади.

“Агросаноат мажмуасини юқори технологияли тармоққа айлантиришга интиламиз, хорижлик инвесторлар иштирокида умумий қиймати 5 миллиард долларга тенг 100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилади”, – деди Президент.

Аввалроқ Қозоғистон техник ва касб-ҳунар таълими сифатини оширишга тайёр инвесторларни қидираётгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, 2029 йилгача мамлакатга 150 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади.

Сўнгги хабарлар
telegram