Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида таълим соҳасида энг кўп маош тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Энг юқори маошни таълим соҳасида пойтахт мутахассислари олади, дея хабар беради Кazinform ranking.kz га таяниб.

«Жорий йилнинг иккинчи чорагида таълим соҳасида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 293,3 минг тенгега етди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 25,4 фоизга юқори», — дейилади ranking хабарида.

Шу муносабат билан, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, соҳа ходимларининг товар харид қилиш қобилияти 10,1 фоизга ошди.

Таққослаш учун, мамлакатда ўртача номинал иш ҳақи 312 минг тенгени ташкил қилган.

Ҳудудлар бўйича таълим соҳасидаги юқори маошни пойтахтдаги мутахассислар олади. Шу нуқтаи назардан, 414 минг тенге миқдорида иш ҳақи қайд этилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 18 фоизга кўпдир.

Нур-Султан шаҳридаги иш ҳақи мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан 41,1 фоизга юқори. Бу борада иккинчи ўринда Алмати шаҳри (335,7 минг тенге, ўсиш 26,4 фоиз), учинчи ўринда Манғистау вилояти (326,2 минг тенге, ўсиш 21,7 фоиз) жойлашган.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида таълим соҳасида меҳнат қилаётганлар сони 1,1 миллион кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 1,4 фоизга кўпдир.

Бу борада энг кўп мутахассислар Туркистон вилоятида рўйхатга олинган, яъни бу вилоятда 144,5 минг киши меҳнат қилади. Бир йил ичида уларнинг сони 1,3 фоизга ошди. Алматида (99 минг киши, плюс 2,7 фоиз).


Сўнгги хабарлар
telegram