Қозоғистоннинг қайси маҳсулотлари чет элда машҳур
ASTANA. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев ташқи савдо майдончаларида харидоргир Қозоғистон товарлари ҳақида маълумот берди.

“Биринчи навбатда, Қозоғистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари Хитойда машҳур бўлиб, улар асал, қандолат маҳсулотлари ва спиртли ичимликлардир. Озиқ-овқат маҳсулотлари электрон платформаларда оммабоп ва талабга эга”, - дея жавоб берди Арман Шаққалиев Ҳукуматда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вазирнинг айтишича, ҳар бир давлатда турли товарларга талаб мавжуд.
– Умуман, халқ истеъмоли, озиқ-овқат, ҳунармандчиликка оид маҳсулотларимиз харидоргир. Қўлда ишланган маҳсулотлар бўйича қизиқарли савдолар мавжуд. Заргарлик буюмларимиз Европа ва Америка бозорларида харидоргир”, — дея қўшимча қилди Арман Шаққалиев.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи