Қозоғистонда қариш индекси ўзгарди
ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Қозоғистонда қариш индекси 31,1 ни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 1,6 фоиз пунктга кўп (2023 йилда 29,5), дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

ҚР Миллий статистика бюроси томонидан тушунтирилганидек, қариш индекси аҳолининг ёш таркибининг кўрсаткичи бўлиб, ҳар 100 болага тўғри келадиган қариялар сонини тавсифлайди. 65 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг 0-14 ёшдаги аҳолига нисбати сифатида ҳисобланади.
– Демак, 0 ёшдан 15 ёшгача бўлган ҳар 100 нафар болага 31,1 нафар 65 ва ундан катта ёшдагилар тўғри келади. Ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Шимолий Қозоғистон вилоятида қайд этилган – 78,1, Шарқий Қозоғистон (76) ва Қостанай вилоятлари (66,4), иккинчи ўринда туради, — дея таъкидлади идора.
Энг паст қариш индекси Манғистау вилоятида (15,2). Паст кўрсаткичлар Туркистон вилоятида (15,9) ва Чимкент шаҳрида (16,1) ҳам қайд этилган.
МСБ маълумотларига кўра, шаҳарларда қариш индекси қишлоқ жойларга қараганда юқори - мос равишда 33,4 ва 27,5.