Қозоғистоннинг кўплаб ҳудудларида табиий газ нархи арзонлашди

Масалан, 2021 йил сентабр ойи охирида «ҚазТранГаз Аймақ» АЖ томонидан Тариф департаменти талабига биноан нархларни экспертизадан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилган.
Нархларни таҳлил қилиш доирасида Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси томонидан тақдим этилган материаллар чуқур таҳлил қилинди, шунингдек, «ҚазТранГаз Аймақ» АЖ томонидан тақдим этилган материаллар ўрганилди, дея хабар беради Кazinform Экология,геолигия ва табиий ресурслар вазирлиги ҳузуридаги Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
Шундай қилиб, нархлар таҳлили натижаларига кўра, Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси «ҚазТранГаз Аймақ» АЖнинг мамлакатнинг барча газлаштирилган ҳудудларига етказиб бериш маржасини 15 фоиздан (Шарқий Қозоғистон вилояти) 50,63 фоизгача (Атирау вилояти) пасайтирди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда табиий газ таъминоти соҳасидаги нархлар ва тарифларни давлат томонидан тартибга солиш Энергетика вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ўртасида тақсимланган.
Табиий газнинг якуний баҳосининг 70-80 фоизи Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган улгуржи нархга боғлиқ бўлиб, табиий газ нархининг қолган қисмини газни ташиш хизматлари ва сотиш харажатлари (таъминот учун қўшимча тўловлар) ташкил этади.
Таъминот учун қўшимча тўловлар даражасини пасайтириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси кўплаб ҳудудларда истеъмолчилар учун товар газининг якуний чегаравий нархларини 0,34 фоиздан 38,96 фоизга туширишга эришди. Масалан, энг паст нархлар Атирау вилоятида қайд этилган. Камайиш 38,96% ни ташкил этди, энг юқори нарх эса яқинда истеъмолчилар товар газига уланган Қарағанди вилоятида бўлди.
Бундай газ учун чегирма ставкаси 0,34% ни ташкил қилади. Пасайтириладиган нархлар 2022 йил 1 февралдан бошлаб амал қилади. Айтиш жоизки, табиий газ нархининг тушиши айрим коммунал хизматларга мультипликатив таъсир кўрсатади.